Мориба қайси термада ўйнаши борасида бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
22 авг 2021, 11:13
"Барселона" ярим ҳимоячиси Илайш Мориба терма жамоа либосини кийиш борасида бир қарорга келди.

"Cadena SER" хабарига кўра, 18 ёшли футболчи ўзи туғилган Гвинея давлати термаси шарафини ҳимоя қилади. Бунга қадар у Испаниянинг 17 ва 18 ёшгача бўлган термалари таркибида ҳам ҳаракат қилган. Қайд этилишича у 1 снетябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Гвинея-Бисау термасига қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.

Мориба ўтган мавсум ЛаЛигада 14 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Cadena SER