

Нашр маълумотларига кўра, футболчининг трансфери 22 январь куни амалга ошиши мумкин. “Атлетико” ҳужумчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. “Челси” футболчини ушбу шарт билан сотиш учун 60 миллион евро ишлаб олади.
Атлетико эса Моратани сотиб олиш учун Желсон Мартинш ва Николо Калинич хизматларидан воз кечиш ниятида.
26 ёшли Мората 2017 йилнинг ёзида “Реал”дан “Челси”га келиб қўшилганди. Лондонликлар ўшанда футболчи учун 66 миллион евро тўлашганди. Жорий мавсумда ҳужумчи АПЛда 16 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол уришга эришди.



