Миржаҳон Мираҳмадов "Пахтакор"дан кетди

Оқил Абдубарноев
21 июл 2022, 19:03
Жорий йил бошида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га ўтган Миржаҳон Мираҳмадов иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказади.

Мираҳмадов билан боғланганимизда, "Пахтакор"дан кетганини тасдиқлади ва бир-икки кун ичида янги жамоаси маълум бўлишини айтди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи биринчи даврада "шерлар" сафида Суперлигада 8 та учрашувда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига эса йўл топа олмаган. Фақатгина ОЧЛ сўнгги турида "Ал Таавон"га қарши ўйинда гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia