Милнер бир йўла 3 натижа бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди

Mirjalol Normatov
26 фев 2026
"Брайтон" ҳимоячиси Жеймс Милнер 3 йўналиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

40 ёшли англиялик футболчи "Брентфорд"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади ва АПЛдаги 654 ўйинини ўтказиб, Гарет Баррининг АПЛдаги баҳслари сонидан ўтиб кетди.

Шунингдек, у биринчи ва сўнгги голлари орасидаги фарқ бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади - 22 йил 248 кун.

Учинчи ютуқ эса унинг АПЛдаги кетма-кет мавсумлар сони билан боғлиқ - 24 мавсум.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal