

Бразилиялик футболчи ўйинни якунлай олмади ва 24-дақиқада алмаштирилди.
Милитаога чап сон икки бошли мушагининг проксимал пай билан йиртилиши тахшиси қўйилган.
Футболчининг тикланиш муддати 3-4 ойни ташкил қилади. Бу 27 ёшли Эдернинг сўнгги уч мавсумдаги учинчи жиддий жароҳати. У илгари икки марта хочсимон боғлами узилишидан азият чеккан эди.\
Қўшимча ахборотга кўра, мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Сельта"га қарши ўйинда чап қўл бармоқларидан бирини синдириб олган. У "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушади, фақат бармоғи бинт қилинган ҳолда.
Милитао ушбу мавсум "Реал" сафида 16 ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.



