"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
4 июл 2025
Самуэле Риччи "Милан" футболчисига айланди.

"Россонери" матбуот хизмати футболчининг "Торино"дан сотиб олинганлигини маълум қилди. Италиялик футболчи "Милан" билан 4+1 кўринишида шартнома имзолади.

Олдинроқ айтилганидек, клуб футболчининг трансфери учун 23 млн евро тўлаган, шунингдек, яна 1,5 млн евро бонуслар тарзида ваъда қилинган.

Риччи ўтган мавсумда А Сериянинг 34 ўйинида қатнашиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: acmilan.com