"Милан" "Реал" ҳимоячисини сотиб олиш устида ишламоқда

Sherzod Nurmatov
1 апр 2024, 17:30
"Россонери" Алекс Хименесни ўзида сақлаб қолмоқчи.

Италиянинг "Милан" клуби Испаниянинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Алекс Хименесни сотиб олиш устида ишламоқда, дея хабар берди Николо Скира.



Хабар қилинишича, "россонери" 18 ёшли испанияликни 5 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштиришга тайёр. Хименес билан тузилган шартнома 2028 йилгача мўлжалланган ва у сотиб олиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади.

Алекс Хименес жорий мавсум жароҳати туфайли "Милан" сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira