

"Calciomercato" хабарига кўра, футболчини "Лейпциг", "Шальке" ва "Герта" каби клублар кузатишмоқда. Бироқ "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли келаси мавсум олдидан жамоа етакчилари билан хайрлашмоқчи эмас. У раҳбариятга футболчини сақлаб қолиш кераклигини айтган.
Чалханоглу ушбу мавсумда барча турнирларда 36 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 8 ассист қайд этди. Унинг миланликлар билан шартномаси яна бир мавсум амал қилади.



