

Ардон Яшари "Милан" сафига қўшилди. "Милан" клуби "Брюгге" ярим ҳимоячисининг трансферини эълон қилди. Швейцария миллий терма жамоаси аъзоси билан шартнома 2030 йилгача тузилди.
23 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасида 30-рақамни танлади.
"Брюгге" клубига футболчи учун 39 миллион евро тўланиши хабар қилинганди.
Яшари ўтган мавсумда Белгия чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.



