"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади

Mirjalol Normatov
7 мар 2026
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Металлург" клуби селекция ишларини якунлади.

"Таркибни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, жамоамиз таркибига бразилиялик ҳужумчи Максвел ҳамда иқтидорли ҳимоячилар Мирзиёд Миродилов, Усмонали Абдукаримов ва Муҳаммадбобур Мўйдинов билан шартнома имзолади.

"Бу футболчилар янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва уларга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсиз деймиз. 

Регламентга мувофиқ ПРО-Лигада 25 нафар футболчини мавсум учун рўйхатдан ўтказиш мумкин. Шу тариқа, жамоамиз ушбу рўйхатдаги сўнгги футболчилар билан шартнома имзолаб, таркиб борасидаги ишларни якунлади", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати