Месси ПСЖнинг 3 та ўйинини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
27 дек 2022, 18:31
У 3 январь куни машғулотларга қайтади ва 11-да "Анже" билан ўйнайди.

Лионель Месси ПСЖ машғулотларини қачон бошлаши маълум бўлди.

Франция клуби ҳужумчини келаси сешанба, 3 январь куни машғулотларга қайтиши кутилмоқда, деб ёзди "TyC Sports".

Бу ҳолда Месси ПСЖнинг навбатдаги учта ўйини – Лига 1 доирасидаги "Страсбур" (28 декабрь) ва "Ланс"  (1 январь) билан ўйинлар, шунингдек, Франция Кубоги доирасидаги "Шатору"га қарши баҳсда қатнашмайди. 

Месси 11 январь куни Франция чемпионати 18-тури доирасидаги "Анже"га қарши майдонга тушади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TyC Sports