"Менга Рубен Аморим жуда ёқади, у нимани истаётганини билади" — Петер Шмейхель

Sherzod Nurmatov
21 фев 2025
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Петер Шмейхель клубнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

"Албатта, бу ёқимсиз. Аста-секин, йилдан-йилга кучсизланиб боряпмиз. Бизда мураббийлар кўп бўлди, лекин раҳбарият йўқ.

Айниқса, Оле [Гуннар Сульшер] учун ачиндим. Агар юқоридан мадад бўлганида, у зўр ишлаши мумкин эди, лекин унда бундай имконият йўқ эди.

Лекин менга Рубен [Aморим] жуда ёқади. Биринчи марта тўғри одамни ишга олганимизга ишончим комил. У нима хоҳлаётганини билади. Ажойиб мулоқот қобилиятига эга ва жасоратли. У барча саволларга жавоб беради ва жуда кучли лидер сифатида намоён бўлади. Мана бизга нима керак", – деди Шмейхель.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian