Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди

Sherzod Nurmatov
26 янв 2026, 17:04
Саламанка шаҳрида бўлиб ўтган футбол ўйини вақтида 11 нафар одам ҳалок бўлди, яна 12 киши яраланди.

Бу ҳақда 26 январь куни "Jornada" нашри хабар берди.

Ҳодиса Лома-де-Флорес туманидаги "Кампос де лас Кабаньяс" стадионида ўтказилаётган ҳаваскорлар ўйини чоғида содир бўлган. Кутилмаганда спорт мажмуаси ҳудудига иккита машина келиб тўхтаган. Автомобиллардан тўрт нафар номаълум шахс тушиб, ўқ узишни бошлаган.

Ҳужум бир неча дақиқа давом этган. Отилган ўқлар шунчалик баланд овоз чиқарганки, уларни ҳатто стадиондан 15 км узоқликда ҳам эшитиш мумкин бўлган. Жиноятчилар номаълум йўналишда қочиб кетган.

Фожиа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 100 тадан ортиқ гилзани аниқлаган. Ҳозирда полиция тергов ишларини давом эттириб, гувоҳларни сўроқ қилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Jornada