Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Испания Ла Лигасининг 21-тури доирасида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Вильярреал" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Эстадио де ла Серамика" стадионида кечган баҳс тақдирини Килиан Мбаппенинг голлари ҳал қилди. Учрашувнинг 47-дақиқасида Винисиус Жуниорнинг юриши ва рақиб ҳимоячисидан қайтган тўпдан сўнг франциялик юлдуз ҳисобни очди. Ўйин якунида, 92-дақиқада Мбаппе пенальти ишлади ва 94-дақиқада уни ўзи аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг "қироллик клуби" турнир жадвалида пешқадамлик учун курашни давом эттирмоқда.





Ла Лига жадвали


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia