"Майнц" Бундеслигада рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
6 окт 2019, 11:42
"Майнц" ҳимоячиси Даниэль Бросински Бундеслиганинг 7-тури доирасида "Падерборн"га қарши ўйинда пенальтидан унумли фойдаланди.

Бу "Майнц" учун пенальтидан урилган кетма-кет 25-голга айланди. Шу орқали жамоа Германия чемпионатида пенальтилардан унумли фойдаланиш борасида рекорд қайд этди.

Бунга қадар биринчи поғона "Бохум" билан бўлишиб турилганди. "Майнц" айни дамда 6 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда кетмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild