Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

Khoja
24 фев 2026
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ўз жамоасининг АПЛнинг 27-турида "Эвертон"га қарши ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу Премьер-лига, бу ерда ўйинларда ғалаба қозониш қийин, лекин биз ўрганяпмиз. Умуман олганда, ўйин биз учун яхши ўтди. Бизга ҳужумнинг охирги учдан бирида бироз учқун етишмади, жарима майдонида кучлироқ бўлишимиз керак эди, лекин ўйин охирида яратилган хавфли вазиятлар ва гол уришимиз бизга ишонч ва кураш руҳини берди. Бу шуни кўрсатадики, ҳатто энг яхши формада бўлмаган вақтимизда ҳам муваффақият қозонишимиз мумкин.

Ҳужум чизиғидаги йигитларнинг турли кучли томонлари бор ва улар турли ролларда ўйнай олади, бу бизнинг кучли томонимиз деб ўйлаймиз. Баъзи ўйинларда улар ҳатто ўз позицияларида эмас, балки бошқа ўринларда бўлишади ва агар улар ўз ролини яхши бажариб, уни тушунса, мен бунга қарши эмасман. Бу бизга яхши мослашувчанлик беради".



KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru