

Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, 32 ёшли ҳужумчи ҳужум чизиғини кучайтириш ва эҳтимолий тарзда Сантьяго Хименес ўрнини босиш вариантларини кўриб чиқаётган "россонери"га таклиф қилинган. Икардининг ўзи ҳам сўнгги пайтларда асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабабли Истанбул клубини тарк этиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.
Аргентиналик футболчи "Галатасарай" сафида 2023 йил июль ойидан буён тўп тепади. У ўшанда ПСЖдан 10 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда Икарди клуб даражасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифи бўлди.



