"Марсель" футболчиси 51 ёшли машҳурга уйланди

Mirjalol Normatov
12 июл 2018, 19:55
Машҳур актриса ва модель Памела Андерсон "Марсель" ва Франция термаси ҳимоячиси Одил Рамига турмушга чиқади.

"USA TODAY" хабарига кўра, у Франция - Бельгия (1:0) учрашувига борган ва стадионда Одил Рамини қўллаб-қувватлаб турган.

51 ёшли Андерсон 32 ёшли футболчи билан 2017 йилда Канндаги кинофестивалида танишган. Манбага кўра, Андерсон Одилнинг уйига кўчиб ўтган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: USA TODAY