Марлен Чобанов: "Терма жамоага чақирилганимдан бағоятда хурсандман"

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2021, 20:05
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Марлен Чобанов Грузияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Илк марта терма жамоага чақирилганимдан бағоятда хурсандман. Жамоа жуда аҳил ва бу менга ёқяпти. Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. 

Рақибимиз кучли, ҳар ҳолда Европа терма жамоаси. Уларга қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. 

Терма жамоада яхши рақобат бор, буни яхши тушунаман. Майдонда бор кучимни сарфлаб, ижобий хислатларимни кўрсатишга интиламан ва Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб равишда ҳимоя қиламан", – деди Чобанов.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги ойдинлашгач, унинг ўрнига “Пахтакор” клуби аъзоси Марлен Чобанов термага жалб этилган эди.

Грузия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини эртага Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати