

“Бу фаолиятимдаги энг ёмон мавсум. Буни тан олишим керак. Агар мендан нима бўлганини сўрасангиз, жавоб беролмайман. Ўзим ҳам билмайман. Ишлар ўнгидан келадими ёки йўқ, доимо позитив бўлишга ҳаракат қилдим. Ҳар доим ўзимни сўроққа тутаман.
Ҳатто ҳолатимни текшитиш учун тиббий текширувдан ўтдим. Тўғри овқатланяпманми ёки барчаси ўзгардими? Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатдики, барчаси жойида. Ҳаётнинг паст-баландликлари борлигини тушунишим лозим. Қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман ва бу ҳолат вақт ўтиши билан унутилиши мумкин”, дейди ҳужумчи.
29 ёшли сенегаллик 2020/21 йилги мавсум “қизиллар” таркибида 44 ўйинда майдонга тушиб, 14+4 натижага эришди.



