Манчини Италия термасига қайтиши мумкин

"Ал Садд" жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Италия термаси бошқарувига қайтиши мумкин.

Женнаро Гаттузо Босния ва Герцеговинага қарши ўйиндаги мағлубият сабабли ЖЧ қуруқ қолинганидан кейин терма бошқарувидан кетмоқчи.

Италия матбуоти маълумотига кўра, 61 ёшли мутахассиснинг номзоди барчадан кўра илгарироқ сурилмоқда.

Манчини 2018-2023 йиллар давомида Италия термасида ишлаган ва ўшанда жамоа 37 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этиб, 2020 йилги Еврони қўлга киритганди.

Манчини 2025 йилдан буён Қатар жамоасида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида "Ал Садд" 16 ўйинда 11 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этди.


Манба: Calciomercato