"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
24 мар 2025, 19:08
"Қизиллар" ёзда ҳужумчи Жошуа Зиркзее билан хайрлашиши мумкин.

Клуб футболчини сотишга интилмаяпти, аммо эҳтимолий трансфер таклифларини ўрганиб чиқишга рози.

Футболчи жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 44 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.

Аввалроқ МЮ ундан мамнунлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tribalfootball.com