"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон топди

Alisher Ostonov
6 июн 2025
"Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, трансферга Бирмингем жамоасининг юқори молиявий талаблари тўсқинлик қилиши мумкин. Шунингдек, Мартинесга "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эмилиано Мартинес якунланган мавсумда 53та ўйин ўтказди ва уларда 61 та тўп ўтказиб юборди. Шунингдек, аргентиналик 16 та "қуруқ" ўйин ўтказган. Transfermarkt портали футболчини 20 млн еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Tyc Sports