АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди

Alisher Ostonov
1 фев 2026, 21:00
АПЛ 24-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

42-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Кевин Шаде майдондан четлатилди, аммо бу "Брентфорд"нинг 45+1 дақиқада Данго Оуаттаранинг голи орқали ҳисобни очишига ҳалал бермади. "Астон Вилла" шундан сўнг бутун ўйин давомида рақиб дарвозасига ҳужумлар қилди, аммо бирорта ҳам гол ура олмади.

МЮ дастлаб Каземиро (19-дақиқа) ва Матеус Куньянинг (56) голлари эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Аммо, 85-дақиқада Рауль Хименес (пенальтидан) ва 90+1 дақиқада Кевин гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган Бенжамин Шешко 90+4 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, "қизил иблислар"га ғалаба тақдим этди.

"Астон Вилла" 24-турдан сўнг 46 очко билан учинчи ўринда, "Манчестер Юнайтед" эса 41 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia