

Родри нима деган эди?
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи "Тоттенхэм" ҳужумчиси Доминик Соланкенинг биринчи голини ҳисобга олган бош ҳакам Роберт Жонснинг қароридан кескин норози бўлиб, ўйиндан кейин шундай деган эди:
"Бу тоза фол эди. "Ман Сити" жуда кўп ғалаба қозонди ва одамлар бизнинг ютишимизни хоҳлашмаяпти, аммо ҳакам нейтрал ишлаши керак."
FA қарори ва жарима миқдори:
Бу баёнотдан сўнг Футбол ассоциацияси Родрига ҳакамнинг холислигини шубҳа остига қўювчи ва нохолисликка шама қилувчи изоҳлари учун "номақбул хулқ-атвор" айбловини қўйди.
Душанба куни FA Родрини 80 000 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди ва унга расмий огоҳлантириш берди. Таъкидланишича, суриштирув жараёнида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ўз айбини тўлиқ тан олган.



