"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр

Alisher Ostonov
26 июл 2025
"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Бразилиялик футболчига "Галатасарой" даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда журналист Якуп Чинар хабар бермоқда.

Манбага кўра, турк гранди бош мураббийи Окан Бурук дарвозабон билан телефон орқали мулоқот қилган. Аммо, Эдерсоннинг рафиқаси шахсий сабабларга кўра Англияда қолишни хоҳлайди.

"Манчестер Сити" футболчини сотишга тайёр, аммо 10 млн евродан камига эмас.

Эдерсоннинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/yakupcinar