

Лондонликлар 21 ёшли футболчини Бен Уайтга ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Шаҳарликлар" спорт директори Уго Виала "Спортинг"даги фаолияти орқали Фреснеданинг сифатларидан хабардор.
Ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 12 млн еврони ташкил этади.



