Маҳрез «Ал Аҳли»га ўтишга яқин

Alisher
17 июл 2023
«Манчестер Сити» вингери фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Араб клуби жазоирлик футболчининг трансфери учун 30 миллион фунт сарфлайди. Маҳрез «Ал Аҳли» билан шартнома масаласида келишувга эришди.

Рияд Маҳрезнинг жиддаликлар сафидаги йиллик маоши 25 миллион фунт бўлиши кутилмоқда.

32 ёшли Марез 2022/23 йилги мавсумда "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, 15 та тўп киритди ва 13 та голли пас узатди. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com