

- Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Ўйин яхши ўтди. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Лекин кўпроқ гол уриш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эди, чунки 2:0 етарли эмас. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
- 26 ёшингизда Европадан Осиёга йўл олишингизнинг асосий сабаби нима?
- Бунгача Албанияда эдим ва у ерда баъзи муаммолар бор эди. Осиёда ўйнаш учун мен учун янги имконият. Мавсум давомида нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Ўзбекистон Суперлигасига мослашувингиз қандай кечмоқда?
- Буни сиз менга айтишингиз керак, чунки ўзим билмайман. Умид қиламанки, биз мавсумни яхши ўтказамиз.



