Лукаку "Барселона" трансфер мақсадига айланди

Sherzod Nurmatov
27 мар 2021, 22:48
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Барcелона"нинг ёзги трансфер мақсадлари рўйхатига киритилган.

Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" марказий ҳужумчи изламоқда ва 27 ёшли бельгиялик уларнинг талабларини қондиради. 

Лукаку ушбу мавсумда "Интер" сафида 34 ўйинда 25 гол уриб, омманинг диққат марказида бўлиб турибди. Форвард АПЛга қайтиши ҳам мумкин, у ерда унга "Манчестер Сити" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ Лукаку ҳар учинчи зарбадан сўнг гол ураётгани ҳақида хабар тарқалганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato