Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"

Mirjalol Normatov
28 ноя 2025
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Луи Саа "Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Бундай жисмоний ҳолатда у "Эвертон"га ўтишига ишонмайман. Бу миш-мишларни эшитиб, ҳайрон бўлдим. Бундай бўлишини кўришни истамасдим. Ҳозирда унинг "Наполи"даги ўрни ҳазилакам эмас. Унинг Премьер-лигага қайтиши - келажаги учун ёмон қарор, айниқса бу "Эвертон" бўлса. У "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак, бунинг учун унда етарлича қобилият бор", - деди Саа.

Шотландиялик 28 ёшли хавбек ушбу мавсумда Неаполь жамоаси таркибида 5 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal