Лондон клуби ПСЖга таклиф берди

Alisher
10 авг 2022, 15:30
"Вест Хэм" ПСЖ ҳимоячиси Тило Керер билан шартнома имзоламоқчи.

Англия клуби 25 ёшли немис бўйича расмий таклиф йўллади ва эндиликда парижликлардан жавоб кутмоқда.

"Болға урарлар" футболчи жамоа ҳимоя чизиғини кучайтиради деб ҳисоблашмоқда.

Керер ўтган мавсум ПСЖ таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports