"Локомотив" Эронга учиб кетди

Narzulla Saydullayev
13 мар 2016, 11:36
Осиё Чемпионлар Лигасининг "А" гуруҳидан жой олган "темирйўлчилар" бугун эрта тонгда Эроннинг Исфахон шаҳрига учиб кетди.

Жамоа 15 март куни Осиё Чемпионлар Лигасининг 3-тури доирасида маҳаллий "Сепахон" клубига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Сепахон" ва "Локомотив" клублари ўртасидаги учрашув Спорт телеканали орқали 15 март куни, 20:55дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.

"Локомотив" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia