"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди

Sherzod Nurmatov
8 янв 2026, 13:05
"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни уч босқичда олиб боради.

5-27 январь кунларида жамоа Тошкентда илк босқични ўтказади. Иккинчи босқич эса 28 январь - 18 февраль кунларида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Учинчи босқич ўз қароргоҳида давом эттирилади.

Хориж йиғинида жамоа 9 назорат учрашувида қатнашади. Ҳозирча рақиблардан 4 таси аниқ:

1 февраль | "Қизилжар" (Қозоғистон)

4 февраль | "Биҳор" (Руминия)

7 февраль | "Опава" (Чехия)

12 февраль | "Самгурали" (Грузия)

Маълумот ўрнида, "Опава" 2016/17 йилги мавсумда Чехия Кубоги финалчиси бўлган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати