“Ливерпуль”нинг навбатдаги марказий ҳимоячиси жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
5 мар 2021, 22:25
Мерсисайдликлар аъзоси Озан Кабак АПЛ 29-тури доирасида “Челси”га қарши (0:1) ўтган учрашувда кичик жароҳат олди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Шунингдек, бугун яна бир марказий ҳимоячи Натаниэль Филлипс сафдан чиққани маълум бўлганди. Бироқ, Филлипс ва Бен Дэвиснинг жароҳатлари жиддий эмас.

Шундай қилиб, Кабак 7 март куни “Фулхэм”га “Энфилд”даги учрашувни ўтказиб юбориши кутилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com