АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди

Alisher Ostonov
15 мар 2026
АПЛ 30-тур доирасидаги "Ливерпуль" — "Тоттенхэм" ўйини бўлиб ўтди.

"Қизиллар" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи 18-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, "шпорлар" ўйин сўнггида ҳисобни тенглаштирди. Ришарлисон Рандал Коло Муанининг узатмасидан сўнг Алиссон дарвозасини ишғол қилди.

"Ливерпуль" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 30 ўйиндан сўнг 49 очко билан бешинчи ўринда бормоқда, "Тоттенхэм" эса 30 ўйинда 30 очко тўплаб, ўн олтинчи ўринни банд этиб турибди.








Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia