"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи

Alisher
5 мар 2025
"Ливерпуль" ёзда "Бавария"нинг франциялик вингери Кингсли Команни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Мюнхен клуби босслари футболчини 45 млн еврога сотишга рози бўлиши айтилмоқда. Футболчининг ўзи АПЛга кўчиб ўтишга қизиқмоқда. Коман учун курашда "қизиллар"га "Ньюкасл" рақобатчи бўлишга тайёр.

Кингсли Коман жорий мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушди ва уларда 6 та гол ва 4 та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: CaughtOffside