"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин

Sherzod Nurmatov
19 авг 2025
"Ливерпул"нинг грециялик ҳимоячиси Костас Цимикас барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш эҳтимоли бор.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 29 ёшли футболчи Милош Керкез ва Эндрю Робертсондан кейин учинчи чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Шу боис Цимикас яқин вақт ичида бошқа клубга ижарага ўтишга тайёр. "Қизиллар" мураббийлар штаби ҳам ҳимоячини қўйиб юборишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Цимикас ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида Англия чемпионатида 18 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган ва 2 марта сариқ карточка олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano