"Лидс" форвардининг агенти "Ливерпуль" томонидан қизиқишни тасдиқлади

Alisher
17 окт 2021, 15:23
Рафиньянинг агенти Деко "Лидс" ўйинчисига қизиқувчилар орасида "Ливерпуль" ҳам борлигини хабар қилди.

"Ливерпуль"га у ёқади ва бу борада ҳаракатлар бўлди, аммо ҳали ҳеч қандай расмий мақомда эмас. Унга кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда. "Лидс Юнайтед" уни яна бир мавсумга сақлаб қолишга уринмоқда.

Ҳозирда у бахтли, аммо вақт келадики, у олдинга қадам ташлашни хоҳлайди", - дейди агент.

Бразилиялик форварднинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Globoesporte