

Ўйинчи янги шартнома бўйича музокараларда раҳбарият билан жанжаллашган ва шундан сўнг трансферга қўйилганди.
Футболчи учун Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби 20 миллион евро тўлади, Морибанинг янги жамоаси билан ҳам муаммолари бошланди. Ёш хавбекка бош мураббий Жесси Марш ишонч билдирмаяпти. Бундан ташқари, у ўйинчини келажакдаги асосий футболчи сифатида кўрмаяпти, шу сабаб бошқа ёш ўйинчиларни ўстиришни афзал кўрмоқда.
Мориба ҳали "РБ Лейпциг"да расмий ўйинда дебют қилмади, фақатгина икки бор "буқалар"нинг қайдномасидан ўрин олди.



