Леверкузенликлар ярим финалда!

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026
Германия Кубогининг чорак финалида "Байер" ўз майдонида "Санкт-Паули"ни қабул қилди ва рақибини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг асосий воқеалари:

31-дақиқада Мартен Терье мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

63-дақиқада чехиялик тўпурар Патрик Шик орадаги фарқни оширди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда (90+2) Йонас Хофман якуний нуқтани қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичга қадар "Байер" Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини (1:0) мусобақадан чиқариб юборган эди. "Санкт-Паули" эса Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубидан устун келганди (2:1).

Маълумот учун, Германия Кубогининг амалдаги соҳиби "Штутгарт" ҳисобланади. Улар ўтган йилги финалда "Арминия"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia