"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди
Mirjalol Normatov
28 авг 2025, 23:17
"Кристал Пэлас" Конференциялар лигаси саралашидан муваффақиятли ўтди.
Жамоа сафарда Норвегияда "Фредрикстад" жамоасига қарши ўйнади. Баҳсда ҳисоб очилмади. "Пэлас" ўз майдонида 1:0 ҳисобида эришган ғалабаси орқали ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайдиган бўлди.