

Ҳужумчи ўтган ойда 6 ўйинда қатнашди ва 10та гол уришга муваффақ бўлди. У кетма-кет иккинчи марта шундай эътирофга лойиқ кўрилди.
"Ойнинг энг яхши футболчиси совринини олиш ёқимли. Биз кўп ўйинларда ғалаба қозондик ва кўплаб голлар урдик. Биз тўғри йўлдамиз, ўз ўйинимиз ва натижалардан мамнунмиз", - деди Мбаппе.



