

Opta Sport маълумотига кўра, Мбаппе жорий мавсум Чемпионлар Лигасида 11 та гол урди — бу гуруҳ ёки умумий босқичдаги барча ўйинчилар орасида энг яхши натижа. Худди шунча гол Роналду томонидан 2015/2016 йилги мавсумда урилганди.
Қайд этиш жоизки, жорий мавсумда клуб даражасидаги барча турнирларда Мбаппе 26 ўйинда 30 гол уриб, 5 та голли узатиш муаллифи бўлди.



