Кейн стадионни қўлтиқ таёқда тарк этди

Aslanov Jasurbek
10 апр 2019
"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинида жароҳат олган "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн стадионни қўлиқ таёқда тарк этди.

Форвард 56-дақиқада Фабиан Делф билан курашда жароҳат олди.

Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва унинг сафга қайтиш муддати маълум бўлади.

25 ёшли Кейн "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум АПЛнинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4та голли пас берди.

"Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/RobHarris