

Ўйиндан сўнг эса Кейн ушбу голи ҳақида гапирди.
«Ювентус» дарвозасига киритган голим – фаолиятимдаги энг яхшиларидан биридир. Мен рақиб посбонининг дарвоза чизиғидан узоқроқда турганини кўрдим. Шу сабаб, вазият туғиладиган бўлса, узоқ масофадан зарба беришни ўйладим. Барчаси эса ижобий якунланди. Мавсумолди ўйинларини ажойиб ғалаба билан бошлаб олдик. Бу ер жуда иссиқ, шундай экан тезда ўз формамизга келиб оламиз. Кейинги «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсни (25 июль, соат 16:30) сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, – дейди 25 ёшли форвард.
TAS-IX эмас



