Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"

Alisher Ostonov
11 окт 2025, 12:02
Кеча Уругвай ва Доминикан Республикаси терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг жанубий америкаликлар ўйинчиси Кевин Амаро сайтимизга ўз фикрларини баён этди.

"Ўйин ҳақиқатан ҳам жуда шиддатли бўлди. Сўнгги пайтларда биз жуда яхши ўйнаяпмиз ва зарур пайтларда ўзимизнга керакли ўйинни намойиш эта олдик. 

Ўзбекистон - биз учун анча сирли жамоа. Яқин кунларда уларни таҳлил қиламиз, майдонда қандай жойлашишлари ва қандай ўйнашларини ўрганамиз. Ҳозир эса дам олишимиз керак", - деди Кевин Амаро Доминикан Республикаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia