

Ҳозирги босқичда майдоннинг энг муҳим қисмларидан бири — замонавий дренаж тизими ўрнатилиши якунланмоқда. Про лига дебютанти ўз уй стадионида замонавий гибрид чим ётқизишни режалаштирган. Тез кунларда гибрид чимнинг сунъий қатламини ётқизиш жараёни старт олади.
Шунингдек, асосий майдон билан бир қаторда, стадионнинг трибунаости иншоотларида ҳам кенг кўламли янгилаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.








