Карлос Хименес: "Даражани ушлаб қолиш қийин бўлди"

Mirjalol Normatov
12 ноя 2022
Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Карлос Хименес ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин жуда қийин ўтди. Чунки асосий таркибга U-21 жамоасидан тўрт футболчини ҳам жалб қилдик. Яна уч нафар ёшларни захирадан туширдик. Чунки кўп футболчиларимиз жароҳатланган ва дам олиши керак эди. "Нефтчи" иккинчи бўлимда ажойиб ўйнади. Улар тўп билан кўп бўлишди. Тажрибали жамоага қарши ёш футболчилар билан ўйнаш жуда қийин.

- Жамоага кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди. Бунга сабаб нимада?

- "Динамо"га қарши ўйиндан олдин футболчилар анча бўшашиб қолишди. Чунки бу даражада қолиш жуда қийин. Муаммо шунда. Биз яхши тайёрландик, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Аммо барибир оғир бўлди. 

- Карлос Хименесни келаси мавсум ҳам "Сурхон"да кўрамизми?

- Келаси мавсум учун олдимда таклиф йўқ. Ҳозирча келаси йили нималар бўлиши аниқ эмас. Келаси ҳафта бу борада раҳбарият билан учрашув ўтказаман. Улар нималарни талаб ва таклиф қилишларини билмайман. Бироқ кейинги йил ҳам шу ерда ишлашни истайман. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia