Карим Бензема "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар Лигасидаги тарихий голини киритди

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2021
Карим Бензема "Шахтёр"га қарши ўйиннинг 14-дақиқасида ҳисобни очди.

Франциялик футболчи киритган ушбу тўп "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар Лигасидаги 1000-голи бўлди. Бу натижа ушбу мусобақанинг мутлақ рекорди ҳисобланади. "Реал"дан бошқа бирор бир клуб мингталик довонга ета олгани йўқ.

"Реал Мадрид"нинг энг яқин таъқибчиси бўлган "Бавария" ҳисобида 759 та гол мавжуд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports